Япониянинг “Softbank Robotics“ компанияси сунъий интеллектли фаррош-роботнинг тақдимотини ўтказди. Келгуси йилдан бошлаб бу робот ишхона ва ресторанларга ижарага берилади.
Компаниянинг маълум қилишича, мамлакатдаги хизмат кўрсатишнинг бу соҳасига оид эски муаммога ечим топиш мақсадида бу робот ишлаб чиқарилди.
“Киодо Цусин” агентлиги хабарига кўра, 65 сантиметрли бу робот 32 килограмм вазнга эга бўлиб, ўз хизмат доираси йўналишларини ёдида тутади ва тўхтовсиз уч соат ишлаши мумкин. Роботни 200 доллар тўлаб бир ойга ижарага олиш мумкин бўлади.






