АсосийJamiyat

Тошкентнинг баъзи туманларида 22 ноябрь куни иссиқлик энергияси ва иссиқ сув таъминоти вақтинча тўхтатилади

'Тошкентнинг баъзи туманларида 22 ноябрь куни иссиқлик энергияси ва иссиқ сув таъминоти вақтинча тўхтатилади'ning rasmi

2018 йил 22 ноябрь куни соат 10:00дан 18:00гача, «Toshkent HETK» АЖнинг 110 кВт Л-6-О ҳаво электр тармоғидаги 3-сонли таянчи авариясини таъмирлаш мақсадида 10-Иссиқлик марказига келаётган юқори кучланишли электр тармоғи ўчирилиши режалаштирилмоқда.

Тошкент шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати хабарига кўра, ушбу 10-Иссиқлик маркази ўчирилиши натижасида Шайхонтоҳур тумани Ибн-Сино ва Жарариқ мавзеларида ҳамда Олмазор туманининг Қора-қамиш 2/4, 2/3, Тансиқбоев-1, 2, 3, 4, Шифокорлар, ТашГУ-ПИ, Олимпия, Чимбой мавзеларида ва Талабалар шаҳарчасида иссиқлик энергияси ва иссиқ сув таъминоти вақтинча тўхтатилади.

    Бошқа янгиликлар