Болгария пойтахти София ва мамлакатнинг бир қатор шаҳарлари айни кунларда қалин қор билан қопланган, дея хабар бермоқда Лайф нашри.
Икки кундан бери ёғаётган қорнинг қалинлиги айрим ҳудудларда 30 см.га етган. Об-ҳавонинг кескин тушиб кетиши кўплаб муаммоларни келтириб чиқармоқда. Жумладан, республиканинг баъзи вилоятлари элекр энергиясидан узилиб қолган. Шаҳарлараро транспорт қатнови ёмонлашгани хабар қилинмоқда.






