АсосийJamiyat

Тошкент вилоятида ички ишлар ходимига пичоқ билан ҳужум қилинди

'Тошкент вилоятида ички ишлар ходимига пичоқ билан ҳужум қилинди 'ning rasmi

16 ноябрь куни Тошкент тумани Келес шаҳрида яшовчи Н.Д. исмли аёл ўзи ишлаётган «Maximal-Market» дўконида фуқаро Б.А. билан ўзаро жанжаллашган.

Жанжал вақтида дўконга харид учун кирган Тошкент тумани ИИБ ходими лейтенант С.М. уларни ажратмоқчи бўлганида фуқаро Б.А. пичоқ билан ходимга жароҳат етказган.

Ўзбекистон ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси хабар беришича, лейтенант С.М.га касалхонада тиббий ёрдам кўрсатилган. Б.А. эса қўлга олинган. Суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

    Бошқа янгиликлар