АсосийJamiyat

Ўзбекистон Республикаси байроғининг 27 йиллик тантанаси Фарғона шаҳрида кенг нишонланмоқда

'Ўзбекистон Республикаси байроғининг 27 йиллик тантанаси Фарғона шаҳрида кенг нишонланмоқда'ning rasmi

Даставал, 5000 мингга яқин ёшлар қўлларига ёшлар иттифоқи байроқлари ҳамда юртимиз байроғини фахр ва ифтихор билан кўчалар бўйлаб, қўлларига маҳкам тутиб кириб келишди.

Марафон давомида миллий гвардия томонидан парад ташкил қилиниб, бугун Фарғона кўчалари бўйлаб мустақиллигимиз, ҳурлигимиз акс этган байроқлар ҳилпиради.

Тадбирда вело марафон, югуриш марафони ҳам бўлиб ўтди.

Марафонда фаол иштирок этган Аҳрор Маҳмудалиев, Фотимахон Обитжонова, Ситора Қурбонова Зарнигор Юсуфжоноваларга Ёшлар иттифоқи ҳамда миллий гвардия томодан фахрий ёрлиқ ва эсталил совғалари берилди.

Тадбирда миллий гвардия ҳодимлари томомидан ҳарбий кўринишлар амалга оширилди.

Бу эса албатта ёшларимизнинг Ватанга садоқат билан яшашлари ва мустақиллигимизнинг нақадар буюк неъмат эканлигини англашга катта ёрдам беради.

Шунингдек тадбирда халқимизнинг севимли санъаткорлари ҳам иштирок этди.

    Бошқа янгиликлар