АсосийJamiyat

Мамадали Маҳмудов Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзолигига қайта тикланди

'Мамадали Маҳмудов Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзолигига қайта тикланди'ning rasmi

Бугун Мамадали Маҳмудов Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзолигига қайта тикланди. Бу ҳақда ЎзА хабар берди.

Адабий тахаллуси Эврил Турон бўлган Мамадали Маҳмудов 2016 йил февраль ойида Уюшма аъзолигидан чиқарилган эди.

Шунингдек, Ёзувчилар уюшмасига яна 40 нафар ижодкор қайта аъзолик учун ариза топширган.

Мамадали Маҳмудов ҳаёти ва ижоди мураккаб кечган адиблардан биридир. Асарларида ўзбек халқининг миллий озодлик курашларини қаламга олган.

1999 йил февраль воқеаларидан сўнг ёзувчи қамоққа олиниб, 13 йил қамоқда ўтирган.

Эврил Турон ўзининг “Боғдон қашқири”, "Ўлмас қоялар" каби асарлари билан танилган.

    Бошқа янгиликлар