АсосийDunyo

Автобус ҳалокати оқибатида 40 дан ортиқ киши вафот этди

'Автобус ҳалокати оқибатида 40 дан ортиқ киши вафот этди'ning rasmi

Зимбабведа 42 нафар йўловчиси бўлган автобус ҳалокатга учради. Маҳаллий полициянинг хабар қилишича ҳалокатга автобусда ўрнатилган газ баллонининг портлаши сабаб бўлган.

Воқеа пайшанба куни кечқурун Гванда туманида, Зимбабвенинг пойтахти Ҳараре шаҳридан 550 км. жанубда содир бўлган.

Полицияга кўра, автобусда бўлган 42 нафар йўловчининг барчаси ҳалок бўлган.

    Бошқа янгиликлар