АсосийDunyo

АҚШ ва Мексикага муҳожирлар карвони ёпирилмоқда

'АҚШ ва Мексикага муҳожирлар карвони ёпирилмоқда 'ning rasmi

Марказий Америка мамлакатларидан АҚШ томон ҳаракатланаётган мигрантлар карвони АҚШ ва Мексика чегарасига етиб келди, деб хабар берди Lenta.ru нашри.

Ўнлаб муҳожирлар Тихуанадаги чегара тўсиғи устига чиқиб олишган. Улардан бири АҚШ томонга сакраб тушган, бироқ кўп ўтмай орқасига қайтган. Муҳожирларнинг бу ҳатти-ҳаракатлари ортидан АҚШ чегара хизмати зобитлари кузатиб туришган. АҚШ президенти Дональд Трамп мамлакатга ноқонуний муҳожирлар киришига йўл қўймаслик учун Мексика билан чегарада 15 мингга яқин ҳарбий жойлаштирганини маълум қилган эди. Ҳозирда 350 одамдан иборат илк гуруҳ чегара тўсиғи олдида турибди.

    Бошқа янгиликлар