АсосийJamiyat

Яна бир ЙҲХ инспекторига қаршилик кўрсатилди

'Яна бир ЙҲХ инспекторига қаршилик кўрсатилди'ning rasmi

Жорий йилнинг 14 ноябрь санасида Тошкент вилояти ИИБ ЙҲХ бошқармаси томонидан ўтказилган рейдда Бекобод шаҳрида 10 нафар, Юқоричирчиқ туманида 8 нафар ҳайдовчининг йўловчиларни лицензиясиз ташиётгани аниқланган. Уларга нисбатан маъмурий баённомалар расмийлаштирилиб, уловлари жарима майдончасига жойлаштирилган.

Юқоричирчиқ туманида ҳайдовчи А.Х. бошқарувидаги “Дамас” русумли транспорт воситаси тўхтатилганда, ҳайдовчи тегишли ҳужжатларни тақдим қилмасдан, ходимларнинг хизмат фаолиятини давом эттиришга қаршилик кўрсатган. Оқибатда Юқоричирчиқ туман маъмурий ишлар бўйича суди томонидан ҳайдовчи А.Х.га нисбатан 5 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланган.

Ўз ўрнида, Тошкент вилояти ИИБ ЙҲХ бошқармаси йўловчиларни лицензиясиз ташиш қонунга хилоф эканлигини эслатиб ўтиб, ҳамкорликдаги қўшма рейдлар вилоят ҳудудида давом эттирилаётганини маълум қилади.

    Бошқа янгиликлар