АсосийSiyosat

Шавкат Мирзиёев Нукус халқаро аэропортини кўздан кечирди

'Шавкат Мирзиёев Нукус халқаро аэропортини кўздан кечирди'ning rasmi

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 15 ноябрь куни Нукус шаҳрига ташриф буюриб, дастлаб Нукус халқаро аэропортида амалга оширилган модернизация ишларини кўздан кечирди, деб хабар бермоқда давлат раҳбарининг матбуот хизмати.

Давлатимиз раҳбарининг 2017 йил январь ойидаги ташрифи чоғида берилган топшириқлар ижроси доирасида бу ерда қарийб 80 миллиард сўмлик ишлар бажарилган. Аэропорт биноси реконструкция қилиниб, терминал кенгайтирилган, замонавий жиҳозланган.

Шавкат Мирзиёев Нукус халқаро аэропорти Қорақалпоғистонни иқтисодий ривожлантириш, бизнес алоқаларни кенгайтириш, туристлар оқимини кўпайтиришга хизмат қилишини таъкидлади.

    Бошқа янгиликлар