Саудия Арабистони келаси йили кунлик нефть қазиб олиш ҳажмини 1 млн. баррелга камайтиради, деб таъкидлади The Sun нашри.
Бу ҳақда Саудия энергетика вазири Холид ал-Фолиҳ Абу-Дабида бўлиб ўтаётган 2018 халқаро нефть кўргазмаси ва конференциясида маълум қилди. Вазир талаб тушиб бораётгани сабабли Саудия Арабистони декабрда нефть қазиб олишни ноябрдаги кўрсаткичларга нисбатан кунига ярим миллион баррелга камайтиришни режалаштираётганини таъкидлади. Июнь ойида бўлиб ўтган саммитда ОПЕК аъзолари ва бошқа йирик нефть экспортчилари нефть қазиб олишни келгуси олти ой давомида кунига 1 млн. баррелга ошириш ҳақида қарор қабул қилишганди. Аммо ўтган ҳафтада Эрон Ар-Риёд ва Москвага нефть қазиб олишни кунига 1 млн. баррелга камайтириш талаби билан чиқди.






