Жорий йилнинг 15-30 ноябрь кунлари Нукус шаҳри деҳқон бозорида Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, Асаларичилар уюшмаси, “Алоқа” банк АТБ ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги билан биргаликда асал маҳсулотлари савдо ярмаркаси – “Асал байрами” ташкил этилади. Бу ҳақда kruz.uz хабар берди.
Мазкур тадбирда Қорақалпоғистон Республикаси шаҳар ва туманларида мавжуд асаларичилик билан шуғулланувчи барча деҳқон ва фермер хўжаликлари иштирок этади.
Шунингдек, ушбу иштирокчилар 2018 йилнинг 1-10 декабр кунлари Тошкент шаҳрида бўлиб ўтадиган асал байрамининг якуний босқичида ҳам иштирок этади.
Айни пайтда “Асал байрами”ни ўтказиш бўйича тузилган гуруҳ томонидан ташкилий ишлар давом этмоқда.






