Тошкент вилоятининг Ангрен шаҳрида 2018 йил 12 ноябрь куни номаълум ҳайдовчи аниқланмаган автомашинани Аппартак маҳалласида жойлашган “Мубина Оил” АЁҚШ олдида ҳайдаб кетаётиб пиёда, шу маҳаллада яшаган У.А.ни уриб юбориб воқеа жойидан кетиб қолган. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси хабар берди.
Натижада У.А. жароҳат олиб воқеа жойида вафот этган. Ушбу йўл-транспорт ҳодисасини содир этган номаълум ҳайдовчини аниқлаш ва ушлаш чоралари кўрилган.
Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.






