Иорданияда мана бир неча кундан бери ёғингарчилик туфайли келиб чиққан сув тошқинлари давом этмоқда, дея хабар бермоқда Ria.ru нашри.
Табиий офат эса 11 кишининг ҳаётдан кўз юмишига олиб келди. Улар орасида гўдаклар ҳам борлиги хабар қилинмоқда. Вазият, айниқса, Петра шаҳрида оғир. Бу ерда бир неча киши бедарак йўқолган бўлиб, қидирув-қутқарув ишлари олиб борилмоқда. Аввалроқ эса ҳукумат Петрада одамларни эвакуация қилишни бошлаган эди. Айни вақтда тошқин йўлида учраган барча нарсани оқизиб кетмоқда.






