Польша Америка Қўшма Штатлари билан суюлтирилган газ етказиб бериш борасида шартнома имзолади, деб хабар берди Ren.tv нашри.
Узоқ муддатли савдо битими Cheniere Marketing International (Чинер маркетинг интернешинл) компанияси билан имзоланган бўлиб, унинг доирасида 2019-2022 йилларда Польшага 0,73 млрд. м3 газ етказиб берилади. 2023-2042 йилларда бу рақам 39 млрд. м3ни ташкил этади. Умумий ҳисобда 29,5 млн. тонна суюлтирилган газ Польша компаниясига сотилиши режалаштирилган. АҚШ суюлтирилган газни «Газпром» таклиф этаётганидан 20-30 фоиз арзон сотишга рози бўлган.






