АҚШнинг Калифорния штатидаги Таузанд-Оукс шаҳрида жойлашган барлардан бирида содир этилган отишма тўғрисида янги маълумотлар маълум қилинди, дея хабар бермоқда Тvzvezda.ru нашри.
Отишма рўй берган вақтда клубда талабалар оқшоми бўлаётган эди. Жиноятчи камида 30 марта ўқ узган. Воқеа оқибатида 13 киши қурбон бўлган. Улардан бир полиция ходимидир. Мазкур ҳодиса натижасида яна ўнлаб одамлар яраланган. Оммавий отишмани содир этган шахснинг ўзи ҳам ҳалок бўлган. Хабарларга кўра, у 28 ёшли Иан Давид Лонг исмли собиқ ҳарбий бўлиб, у Афғонистонда АҚШ қуролли кучларида хизмат қилган. Бироқ нима учун бу хунрезликка қўл ургани ҳозирча номаълум.






