АсосийJamiyat

12 ёшли Асалхон Юсупова "Jumeirah Sounds" халқаро танлов ғолиби бўлди

'12 ёшли Асалхон Юсупова "Jumeirah Sounds" халқаро танлов ғолиби бўлди'ning rasmi

Рейнгольд Морицевич Глиэр номидаги Республика мусиқага ихтисослаштирилган академик лицейининг 12 ёшли ўқувчиси Асалхон Юсупова скрипка ижроси бўйича Дубайда ўтказилган Болалар ва ўсмирлар Халқаро мусиқа ижрочиларининг танлови "Jumeirah Sounds"нинг гран-присига эга бўлди.

Танлов олти ёшдан йигирма ёшгача бўлган ижодкорлар ўртасида ўтказилиб, унда хонандалар, хор, хореограф, дизайнер, рассомлар иштирок этишди. Бу ҳақда ЎзА хабар бермоқда.

Танлов ташкилотчилари Дубай мусиқа академияси ва Айман Мусохўжаев номидаги Остона мусиқа академиясидир. Танлов 2 ноябрдан 7 ноябргача бўлиб, унинг ғолиблари 8 ноябрда эълон қилинди.

Асал Юсупова Италия, Франция, Қозоғистон ва Ўзбекистонда ўтказилган танловларда қатнашиб асосий мукофотларни қўлга киритган.

    Бошқа янгиликлар