Ҳиндистонинг Аҳмадобод шаҳрида яшовчи Сванпил Сони 500 дан ортиқ ёввойи маймунларни боқиб келмоқда, дея хабар қилмоқда Segodnya.ua нашри.
У ҳафтада бир неча марта маймунларни овқатлантириш учун боради. Асл касби заргарлик бўлган Сванпил, мана, 10 йилдирки, жониворларга чапани ва бошқа егуликлар олиб боради. У ҳафтанинг маълум кунларида эрта тонгдан ўрмонга келади. Қизиғи шундаки, жониворлар ҳам айни шу вақтда йиғилиб уни келишини кутишади.






