Аввалроқ, америкалик машҳур актёр Майкл Дуглас шоу-бизнесдаги 50 йиллик фаолияти муносабати билан Голливуддаги “Шон-шуҳрат аллеяси”да ўз “юлдузи” билан тақдирланганини хабар қилинган эди, деб ёзмоқда News.day.az нашри.
Актёрнинг ўзи бу ҳақда:
– Бу мен учун катта шараф, юлдузлар майдонида ўз юлдузчангга эга бўлиш бу жуда катта бахт. Мен бу онлардан оилам билан ҳузурланмоқчиман, – деди.
Мазкур юлдуз ҳиёбондаги 2648-юлдуз ҳисобланиб, у актёрнинг отаси, 101 ёшли актёр Кирк Дугласга аталган юлдуз яқинида жойлашган. 74 ёшли актёрни қўллаб-қувватлашш ва табриклаш учун унинг оила аъзоларидан ташқари Голлувуднинг кўплаб машҳур вакиллари йиғилишди.






