АсосийSport

Бахтиёр Намозов Испания - Миср учрашувини бошқаради

'Бахтиёр Намозов Испания - Миср учрашувини бошқаради'ning rasmi

Ҳамюртимиз Бахтиёр Намозов БААда бўлиб ўтаётган Пляж футболи бўйича "Dubai Cup" Халқаро мусобақасига таклиф этилган.

Шу кунгача Намозов Бразилия - Испания (5:2) ва Таити - Эрон (2:4) учрашувида ишлади.

Бугун, 8 ноябрь куни Бахтиёр Намозов Испания - Миср учрашувини бошқариб боради. Ўйин Тошкент вақти билан соат 19:30да бошланади.

Эслатиб ўтамиз, "Dubai Cup" Халқаро мусобақасида Бразилия, БАА, Миср, Эрон, Россия, Таити, АҚШ, Испания каби терма жамоалар қатнашишмоқда.

    Бошқа янгиликлар