Олмаота-Тошкент йўналиши бўйича ҳаракатланаётган йўловчи автобуси Туркистон вилоятида истиқомат қилувчи "безорилар" томонидан ўққа тутилган.
NUR.KZ нашрининг хабар беришича, воқеа 5 ноябрь куни юз берган.
Хабарда, жиноятчилар йўловчилар билан ҳаракатланаётган автобусга қарата травматик қуролдан ўқ узгани айтилган. Гумонланувчилар дарҳол қўлга олинган.
Айни дамда уларга нисбатан жиноий иш қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.






