АсосийDunyo

АҚШ Эронга қарши янги санкциялар киритди

'АҚШ Эронга қарши янги санкциялар киритди 'ning rasmi

АҚШ Эронга қарши 5 ноябрдан янги санкциялар киритди, дея хабар бермоқда Variety нашри.

Санкциялар доирасида Қўшма Штатлар Хитой, Ҳиндистон, Италия, Туркия, Жанубий Корея, Япония ва Тайван учун истисно киритади. Бу давлатларнинг ҳар бири охирги олти ой ичида Эрондан нефть сотиб олишни сезиларли даражада камайтирди. АҚШ Эрон нефть импортини нолга тушириш учун бошқа давлатлар билан музокараларни давом эттирмоқда. Бу ҳақда АҚШ давлат котиби Майкл Помпео маълум қилди. Унинг сўзларига кўра, май ойидан бугунга қадар Эрон режими нефть савдосида 2,5 млрд. доллар даромад йўқотди.

    Бошқа янгиликлар