АсосийDunyo

Қувайтда кучли ёмғир оқибатида мактаблар ёпиб қўйилди

'Қувайтда кучли ёмғир оқибатида мактаблар ёпиб қўйилди'ning rasmi

Форс кўрфазида жойлашган ушбу давлатда сўнгги икки кун давомида кучли ёмғир ёғиши оқибатида сув тошқинлар содир бўлган.

Хабарда, Қувайт ҳукумати сешанба куни барча вазирликлар, давлат ва хусусий мактаблар ҳамда университетларда дам олиш куни деб эълон қилган.

Қувайтнинг валюта бозори, ёмон об-ҳаво туфайли сешанба куни операцияларни тўхтатиб қўйганини айтди.

Шунингдек, Қувайт ҳаво йўллари авиакомпанияси маълумотларига кўра, ёмғир оқибатида ҳеч қандай рейс бекор қилинмаган ва Қувайт халқаро аэропортида белгиланган рейслар режалаштирилган тарзда давом этади.

Ёғингарчилик оқибатида жабр кўрганлар ҳақида маълумот берилмаган.

    Бошқа янгиликлар