Тошкент вилоятининг Қибрай туманида 2018 йил 5 ноябрь куни Дўрмон қишлоғида яшовчи А.Қ.нинг уйида ёнғин содир бўлган. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси хабар берди.
Кўрилган чоралар натижасида ёнғин ўчирилган. Ёнғин натижасида уйнинг 150 кв.м. майдонда том, шифт ва дарвозахонаси ҳамда уй дарвозахонасида турган Nexia русумли автомашинаси ёниб зарар кўрган. Жароҳат олганлар йўқ.
Ёнғин келиб чиқиш сабаби ва моддий зарар миқдори аниқланмоқда. Суриштирув ишлари олиб борилмоқда.






