Хитойнинг Шанхай шаҳрида Биринчи Хитой халқаро импорт-экспорт форуми ўз ишини бошлади, дея хабар қилмоқда Вести нашри.
5–10 ноябрь кунлари бўлиб ўтадиган халқаро савдо форумини очилиш маросимида мамлакат раҳбари Си Цзинпин иштирок этди ва нутқ сўзлади. Унда дунёнинг бир қатор мамлакатларидан нуфузли меҳмонлар иштирок этишмоқда. Миср Бош вазири Мустафо Мадбоули, шунингдек, Кения, Лаос, Литвия бош вазирлари шулар жумласидандир. Илк бора ташкил этилган ушбу форумда Хитой ва иштирокчи мамлакатлар орасидаги савдо масалалари мухҳокама қилиниши ва янги келишувларга эришиш кутилмоқда.






