Universal Pictures студияси “Биттлз” гуруҳи қўшиқчиси Жон Леннон ва унинг рафиқаси Йоко Онон ҳақидаги фильмни суратга олишга тайёргарлик кўрмоқда, дея маълум қилди, Рамблер нашри.
Машҳур мусиқачи ва япон мусаввираси шртасидаги муҳаббат тарихи ҳақида сўйловчи ушбу лойиҳа анчадан бери компания режасига киритилиб кетлинаётган эди.
Режиссёр сифатида “Харидорларнинг Даллас клуби” кинофильми постановкачиси Жан-Марк Валле танлаб олинган. Сценарийни эса “Зулмат замонаси”, “Стивен Хокинг коиноти” фильмларига сценарий ёзган Энтони Маккартендир.
Суратга олиш ишлари 2019 йилда бошланади.






