Эквадор ҳукумати венесуэлалик қочоқлар оқими туфайли фавқулодда миграцион ҳолатни узайтирди, дея хабар қилмоқда Мir24.tv нашри.
Фавқулодда ҳолат мамлакатнингучта провинцияда амал қилади. Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Венесуэла ҳукуматиАҚШ ва Мексика чегараларига яқинлашиб келаётган «мигрантлар карвони»ни молиялаштираётгани ҳақида маълумотлар тарқаган. Қайд этилишича, Гондурас етакчиси Хуан Орландо Эрнандес «карвон»ни молиялаштириш учун маблағ манбаси ҳақида айтган, унинг маълумотларига кўра, мигрантлар гуруҳига бу давлатдаги сўл ҳаракат ҳомийлик қиляпти, у эса, ўз навбатида, Венесуэла ҳукуматидан пул олади.






