Бразилиянинг янги президенти Жаир Болсонару қўлга киритган ғалабасининишонлашга ҳам улгурмасдан туриб мамлакатда унга қарши намойишлар бошланди, деб хабар қилди Lenta.ru нашри.
Сан-Пауло шаҳрида минглаб одамлар уни давлат раҳбарлиги лавозимига лойиқ эмаслигини таъкидлашмоқда. Жаир Болсонару ўтган сайловларнинг умумий натижасига кўра, деярли 55 фоиз овоз тўплаб рақибларидан ўзиб кетган эди. Одамлар "у эмас" деган ёзувли плакатларни кўтариб олишган.






