«Манчестер Юнайтед» бош мураббийи Жозе Моуриньо инглиз клубидаги ўз фаолиятини давом эттиришини маълум қилиб, барча миш-мишларга ойдинлик киритди, деб хабар берди РИА новости нашри.
Аввалроқ, «Реал» бош мураббий Хулен Лопетегини истеъфога чиқариб, ўрнига Моуриньо таклиф қилиниши ҳақида хабарлар тарқалган эди. Жозе Моуриньо 2010-2013 йилларда «Қироллик клуби»да ишлаган ва Испания чемпионати, Кубоги ва Суперкубогида ғалаба қозонган.
- Йўқ, мен «Реал»га қайтмайман. Келажагим шу ерда, «Манчестер Юнайтед» билан амалдаги шартномага эгаман. Бу ерда бахтиёрман. Шартномамнинг охиригача клубда қоламан ва уни узайтиришни хоҳлайман, - деди Жозе Моуриньо.






