АсосийJamiyat

Нобель мукофоти совриндори Азиз Санжар Ўзбекистонга ташриф буюради

'Нобель мукофоти совриндори Азиз Санжар Ўзбекистонга ташриф буюради'ning rasmi

15-22 октябрь кунлари Ўзбекистон миллий университети раҳбарияти таклифига биноан Шимолий Каролина университети (АҚШ) Биокимё ва биофизика профессори, 2015 йил Нобель мукофоти совриндори Азиз Санжар Ўзбекистонга ташриф буюради.

Ташриф давомида профессор Азиз Санжар бир қатор тадбирларда иштирок этиб, молекуляр биология соҳасида фаолият юритаётган мутахассисларимиз билан тажриба алмашади ҳамда республикамизнинг ёш олимларини инновацион илмий-тадқиқот фаолияти билан кенг шуғулланишда ўз тажрибаларини бўлишади.

Шунингдек, Ўзбекистон миллий университетида “Азиз Санжар: сарҳадсиз билим ичра кечган ҳаёт” деб номланган халқаро илмий анжуман ўтказилиши режалаштирилган. Профессор таҳсил олувчилар ва тадқиқотчиларга “ДНКнинг тикланиши, саратон ва кимёвий даволаш” мавзусида онлайн маъруза ўтади. Мазкур маъруза республиканинг барча ОТМлари видеоконференция студияларида трансляция қилинади.

Анжуманда республика ҳамда хорижий давлатлардан етакчи олимлар, Ўзбекистон Фанлар Академияси, вазирликлар ва элчихоналар вакиллари иштирок этади.

    Бошқа янгиликлар