АсосийJinoyat

Когонда ёлланиб ишловчи аёл ўзаро жанжал оқибатида вафот этди

'Когонда ёлланиб ишловчи аёл ўзаро жанжал оқибатида вафот этди'ning rasmi

Бухоро вилоятининг Когон шаҳрида нохуж воқеа юз берди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси хабар бермоқда.

Қайд этилишича, 2018 йил 9 октябрь куни Қоровулбозор туманида яшовчи К.А. маст ҳолда таниши Д.Р. (исмли аёл)нинг уйида ўзаро жанжал сабаб шу уйда ёлланиб ишловчи Н.В. (исмли аёл)нинг баданининг турли жойларига уриб-тепиб жароҳат етказган.

Натижада Н.В. касалхонага келтирилганида вафот этган.

К.А. қўлга олинган. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

    Бошқа янгиликлар