АсосийJamiyat

Адашган ёшларга яна бир имкон берилди

'Адашган ёшларга яна бир имкон берилди'ning rasmi

Ёшлар эртамиз кўзгуси. Уларнинг келажаги бутун бир миллатнинг ширин ташвишидир. Ҳозирда барча жабҳада ёшлар масалаларига алоҳида эътибор қаратилмоқда. Айниқса ёшлар ўртасида ҳуқуқбузарликлар ва жиноятларнинг олдини олиш учунбир қатор ташкилот ва идоралар масъул этиб белгиланган.

Ўзбекистон ёшлар иттифоқи, Тошкент шаҳар ҳокимлиги ва Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси, Тошкент шаҳар Халқ таълими бош бошқармаси ҳамда Тошкент шаҳар Прокуратураси ҳамкорлигида “Шу Ватанга бордир менинг керагим!” лойиҳаси ишлаб чиқилди.Мазкур лойиҳа доирасида Ўзбекистон ёшлар иттифоқиТошкент шаҳар ёшлар марказида Ички ишлар идораларида профилактик ҳисобда турувчи вояга етмаганлар, носоғлом оила фарзандларини ҳисобдан чиқариш учун Ички ишлар профилактик ҳисобида турувчи вояга етмаганлар билан давра суҳбати ўтказилди.

Унга етук малакали психологлар ва имом хатиблар жалб қилиниб, ҳолда Ички ишлар профилактик ҳисобида турувчи вояга етмаган ўқувчи-ёшлар билан якка тартибда суҳбатлар ташкил этилди. Иштирокчиларнинг дунёқараши, жамиятдаги ижтимоий фаоллиги ўрганилиб, якуний хулосалар асосида Ички ишлар идораларидаги профилактик ҳисобдан чиқаришга тавсия берилади.

— Фарзанд ота-онанинг кўзгудаги акси. Улардаги ҳар қандай иллатнинг илдизи тарбияга бориб тақалади. Ота-онадаги иллат фарзандга “Кучли вирус”дек тез юқади. Чунки фарзанд кўз ўнгида унинг ота-онаси идеал инсон сифатида гавдаланади. Катталарнинг ҳатти-ҳаракатларидаги хатоликларни ҳам тўғриликка йўйиб, ўзи амалда қўллаб кўради. Носоғлом муҳитда нотўғри тарбияланиб бораверади. Оқибатда турли хил кўнгилсизликлар келиб чиқади, — дейди Тошкент шаҳар Ички ишлар Бош бошқармаси ходими Абдурашид Очилов. — Агар бола тарбиясига тўғри ёндашилиб, уни ёшлигидан ҳақгўйликка, ўқишга, меҳнаткашликка ўргатиб борилса, у ўз-ўзидан баркамол авлод сифатида вояга етади.

“Шу Ватанга бордир менинг керагим!” лойиҳаси давомида 12 октябрь куни “Ёшлар маркази”да Ички ишлар профилактик ҳисобидан чиқарилган ўқувчи ёшлар ҳисобдан чиқарилганлик ҳақидаги махсус сертификатлар билан тақдирланиб, маънавий-маърифий дастурда қатнашишади. 13 октябрь куни уларнинг Самарқанд шаҳрига саёҳати уюштирилади.

Мазкур лойиҳада 150 дан ортиқ Ички ишлар профилактик ҳисобида турувчи вояга етмаганлар иштирок этади.

Якка тартибдаги суҳбатлар натижасида Ички ишлар идораларида профилактик ҳисобда турувчи вояга етмаганлар рўйхатдан чиқарилиб, уларга 4 кунликўқув-семинар ўтказилади. Имконият ва қобилиятларидан келиб чиққан ҳолда таълим суассасаларида йўналишлар бўйичасардорликка сайланади. Бундан ташқари, ёшларнинг хоҳиш-истаклари ва қизиқишларига қараб касб-ҳунар тўгаракларида ўқитилади, — дейдиЎзбекистон ёшлар иттифоқи Тошкент шаҳар Кенгаши бош мутахассиси Асқаржон Ҳасанов

Шаҳноза Нуруллаева

    Бошқа янгиликлар