Австриядаги Клагенфурт шаҳри суди маҳаллий боғбонни асаларилар қотили сифатида айблади, дея маълум қилди “Аргументи и факти” нашри.
Маълум бўлишича, боғбон асаларилардан безор бўлган ва боғидаги гулларга атайлаб заҳар сепиб чиққан. Оқибатда тумандаги 50 та колониядаги асаларилар ҳалок бўлган.
Суд боғбонни бир йил қамоқ жазосига ҳукм қилди.






