Терилган ҳар бир килограмм пахта учун жойларда 650 сўмдан 1000 сўмгача ҳақ тўлаб келинмоқда.
Norma’да ёзилишича, жорий йил 5 октябрдан бошлаб, Бухоро, Қашқадарё, Самарқанд ва Хоразм вилоятларида терилган ҳар бир килограмм пахта учун 100 сўмдан қўшиб берилмоқда.
Мазкур ҳудудларда терилган пахта учун қўшимча ҳақ тўлаш назарда тутилмаган эди.
Қўшимчалар бериб борилаётган Жиззах, Сирдарё ва Тошкент вилоятлари, шунингдек, Қашқадарё ва Сурхондарёнинг айрим туманларида мавжуд тўловлар ўзгаришсиз қолади.
Мазкур қўшимчалар Молия вазирлиги ҳузуридаги қишлоқ хўжалигини қўллаб-қувватлаш фонди маблағлари ҳисобидан тўлангани сабабли қишлоқ хўжалиги корхоналари билан якуний ҳисоб-китобда инобатга олинмайди.






