Конго Демократик республикасида катта ЙТҲ рўй берди, деб хабар берди РИА новости нашри.
Воқеа пойтахтдан 130 км узоқликда содир бўлган. Гап шундаки, ёқилғи танкери енгил автомобиль билан тўқнашиб кетган. Шундан сўнг рўй берган портлаш камида 39 кишини ҳаётдан олиб кетди.80 дан ортиқ инсон куйиш жароҳатини олиб, шифохонага ётқизилган. Шифокорлар қурбонлар сони ортиши мумкинлигини маълум қилишмоқда. Фожеага йўлларнинг ёмон аҳволдалиги сабаб бўлган, деган тахминлар бор. Ушбу ҳудудда аввал ҳам шу каби ҳодиса содир бўлган эди.






