Мутлақ жанглар чемпионати раҳбари Дейн Уайт кеча, 7 октябрь куни ўтказилган ирландиялик Конор Макгрегор билан жангдан кейинги жанжаллардан сўнг россиялик Ҳабиб Нурмагомедовдан енгил вазндаги чемпионлик камари олиб қўйилиши мумкинлигини айтди.
“Буни юз фоиз ишонч билан айтмайман. Залдаги Невада губернатори зудлик билан кетиб қолди. Штатнинг спорт қўмитаси бунга жиддий қараши аниқ. Агар Ҳабиб узоқ муддатга четлаштирилса, камар ундан олиб қўйилади. Макгрегорнинг риванши ҳақида гапиришга ҳали эрта” , деб фикр билдирган Уайт “Вести FM” хабарида.






