Исроил ҳамда Фаластин ўртасидаги тўқнашувлар натижасида Ғазо сектори чегарасида камида 376 нафар фаластинлик жароҳатланди, деб хабар бермоқда News.day.az нашри.
Шунингдек, уч киши ҳалок бўлган. Улардан бири ёш бола экани хабар қилинмоқда. Таъкидланишича, Исроил ҳарбийлари фаластинликларга қарши ўқотар қуроллардан ва гранаталардан фойдаланмоқда. Аввалроқ Ғазо сектори чегарасида Исроил армияси билан тўқнашувларда 20 мингга яқин одам иштирок этаётгани ҳақида маълумотлар тарқалганди.






