БМТнинг қочоқлар бўйича агентлиги Грецияда кун кечираётган қочоқларнинг аксарияти аёллар ва болалар эканини маълум қилди, дея хабар қилди Тvzvezda.ru нашри.
Баёнотда таъкидланишича, лагерларда ўта оғир шароитда қолган яна кўплаб ҳомиладор аёллар ҳам бор. Бу ерда тоза ичимлик суви тугул, ҳатто ювиниш учун ҳам етарли сув йўқ, дейди қочоқлардан бири. Маҳаллий аҳоли эса санитария қоидаларига амал қилинмаслиги оқибатида турли юқумли касалликлар тарқалишидан ҳавотирда. Грециядаги лагерлардан бирига ташриф буюрган ташкилот вакили шундай дейди.






