Канаданинг Калгари шаҳрига кутилмаганда қор ёғди, деб хабар берди Ren.tv нашри.
Ҳозирда қорнинг қалинлиги 40 см.га етган. Мазкур воқеа Калгари аҳолисини ҳайратга солмоқда. Айрим йўллар ёпилгани туфайли баъзи одамлар кўчаларда чанғида ҳаракатланишмоқда.






