Афғонистоннинг шарқий Нангарҳар шаҳрида портлаш содир бўлди, дея хабар қилди 5-tv.ru нашри.
Натижада эса 13 киши қурбон бўлган. Бундан ташқари, 30 дан ортиқ киши тан жароҳати олиб, касалхонага етказилган. Худкуш террорчилардан бири шаҳар марказида парламент сайловлари ўтказилаётган одамлар гавжум жойда ўзини портлатиб юборган.Ушбу ҳужум учун жавобгарликни ҳеч бир ташкилот ҳозирча ўз зиммасига олгани йўқ.






