АсосийJamiyat

Гулнора Каримованинг қизи: биз фақат ўз ҳаётимиз билан яшашни истаймиз

'Гулнора Каримованинг қизи: биз фақат ўз ҳаётимиз билан яшашни истаймиз'ning rasmi

Хабарингиз бор, аввалроқ, Биринчи Президентнинг невараси Имон Каримованинг 28 сентябрда Тошкентдан Лондонга учиб кетгани ҳақида хабар берган эдик.

Кейинроқ у онаси Гулнора Каримова уйда эканлиги ҳақида маълум қилди.

"Менинг икки оғиз гапим бу қадар ОАВ вакилларининг эътиборини тортади деб уйламаган эдим... Бундан ҳайратга тушдим. Биз фақат ўз ҳаётимиз билан яшашни истаймиз. Ҳеч қандай сиёсий масалаларда иштирок этишни хоҳламаймиз. Шу йиллар мобайнида бошимиздан ўтган барча даҳшатли воқеаларни эслашни хоҳламаймиз...", - деб ёзув қолдирди Гулнора Каримованинг қизи Имон ўзининг инстаграм’даги саҳифасида.

"Гулнора Каримова қонунда белгиланган тартибда жазо ўтамоқда", - деб хабар қилди Ўзбекистон Бош Прокуратура.

Эслатиб ўтамиз, Гулнора Каримова Ўзбекистон 2015 йилнинг август ойида бир қатор иқтисодий жиноятларда айбланиб 5 йилга озодликни чеклаш жазосига маҳкум қилинган эди.

    Бошқа янгиликлар