Ўзбекистон ёшлар иттифоқи муассислигидаги «Республика ёш олимлар Кенгаши» нодавлат нотижорат ташкилоти ташаббуси билан жорий йилнинг 1-ноябрь санаси республикамиз Олий таълим муассасалари, Илмий тадқиқот марказларининг бакалавриат, магистратура, докторантурада таҳсил олаётган ва мустақил изланувчи сифатида илмий изланишлар олиб бораётган 18-35 ёшдан ошмаган ёшлари ўртасида старт-уп, инновацион ва амалий лойиҳаларини мақсадли қўллаб-қувватлаш, ишлаб чиқаришга татбиқ этиш мақсадида «Республика ёш олимларининг инновацион лойиҳалари» грант танлови бўлиб ўтишини маълум қилади.
«Республика ёш олимларининг инновацион лойиҳалари» грант танлови:
– Ижтимоий-гуманитар фанлар;
– Табиий фанлар;
– Аниқ фанлар йўналишларидаги инновацион лойиҳаларни 2018-йил 25-октябр кунига қадар Тошкент шаҳар, Қатортол кўчаси, Маъмурий ҳудуд биноси 60 Б-уй «Республика ёш олимлар Кенгаши»да қабул қилади.
Грант лойиҳаси 6 ойга мўлжалланиб, танлов натижасига кўра ҳар бир ғолиблар 10 000 000 (ўн миллион сўм) сўм маблағ билан тақдирланади.
Танлов ҳақида батафсил маълумотни http://yi.uz сайтидан билиб олишингиз мумкин.






