АсосийJamiyat

Гулнора Каримованинг қаерда эканлиги маълум бўлди

'Гулнора Каримованинг қаерда эканлиги маълум бўлди'ning rasmi

Гулнора Каримова қонунда белгиланган тартибда жазо ўтамоқда, деб хабар қилмоқда РИА Новости Ўзбекистон Бош прокуратурасига асосан.

Душанба куни, Гулнора Каримованинг қизи Имон Каримова, Тошкентдан Лондонга учиб кетганидан сўнг, ўзининг инстаграмдаги саҳифасида "Онам энди уйда" деган хабарни қолдиргани ҳақида хабар берган эдик.

Шундан сўнг ОАВ вакили Ўзбекистон Бош прокуратураси билан боғланиб ушбу хабарга изоҳ беришни сўраган.

"Гулнора Каримова қонунда белгиланган тартибда жазо ўтамоқда", - деб хабар қилди Ўзбекистон Бош Прокуратураси вакили ахборот агентлигига.

Эслатиб ўтамиз, Гулнора Каримова Ўзбекистон 2015 йилнинг август ойида бир қатор иқтисодий жиноятларда айбланиб 5 йилга озодликни чеклаш жазосига маҳкум қилинган эди.

    Бошқа янгиликлар