АсосийJamiyat

Иссиқлик қувури ёрилиши натижасида иккита автомашина зарар кўрди

'Иссиқлик қувури ёрилиши натижасида иккита автомашина зарар кўрди'ning rasmi

13 сентябрь куни ижтимоий тармоқда Тошкент шаҳрининг Чилонзор туманидаги "Қатортол" кўчасида иссиқ сув қувури ёрилиши натижасида "Спарк" автомашинаси зарар кўргани ҳақидаги видеова фотолар тарқалди.

Тошкент шаҳар ИИББ бошқармаси хабарига кўра, "Тошиссиққуввати" Чилонзор туманида иситиш мавсумига тайёргарлик ишлари олиб борилаётган вақтида "Қатортол" кўчасидаги иссиқлик тармоқларининг эскирган қисмида магистрал қувури ёрилиб кетган. Натижада шу ҳудуддаги "Спарк" ва "Матиз" енгил автомобиллари бузилган асфальт қопламаси туфайли шикастланган.

Ҳозирда таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда.

    Бошқа янгиликлар