Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Сейсмопрогностик мониторинг Республика марказининг маълумотига кўра, 2018 йил 14 сентябр куни Тошкент вақти билан соат 02:31да Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ер силкиниши қайд этилди.
Зилзила эпицентри Тошкент шаҳридан 463 км узоқликда жанубий-шарқий йўналишда Афғонистон Республикаси ҳудудида қайд этилди (37,27 Н, 70,75 Э).
Зилзила магнитудаси М=5,1.
Зилзила чуқурлиги Н=100 км.
Зилзила кучи Термиз шаҳрида - 2 баллни, Фарғона шаҳрида-2 баллни, Гулистон шаҳрида-2 баллни ташкил этган.
Республиканинг бошқа ҳудудларида зилзила қайд этилмади.
Талафотлар ва жабрланганлар тўғрисида маълумотлар келиб тушмади.






