АсосийJamiyat

Ўзбекистон ҳукуматининг энг ёш вакили ташаббус билан чиқди

'Ўзбекистон ҳукуматининг энг ёш вакили ташаббус билан чиқди'ning rasmi

Ўзбекистон ва Қозоғистон Республикалари аёл тадбиркорларининг Тошкентда ўтаётган форумида Ўзбекистон Республикаси туризмни ривожлантириш қўмитаси раиси ўринбосари Саидакбархон Акбаров ташаббус билан чиқди.

С.Акбаров Марказий Осиё давлатлари ёшлари туризм форумини ташкил этиш таклифини билдирди. Форум барча олти давлат ёшларини жамлайди, деб ёзмоқда ЎзА.

“Форум уч кун давом этади. Унда асосан ёшлар иштирок этиши кўзланган. Форумнинг 1- ва 2-кунлари туризмни ривожлантириш бўйича инновацион лойиҳалар таклифлари билдирилади, ўзаро тажриба алмашинилади. Учинчи кун ёшлар учун фестивал ташкиллаштирилади ва унда хорижий юлдузлар иштирок этишини режалаштирганмиз. Ушбу минтақавий форум орқали Марказиё Осиё давлатларининг туризм салоҳиятини ошириш ва қўшни давлатларнинг фаол ёшларини бирлаштириш ва уларга тажриба алмашишга имконият бериш мумкин. Бу фақатгина таклиф, уни қачон амалга оширилиши бўйича ҳозирча аниқ маълумотлар йўқ.”

Форум қатнашчилари ҳукуматимизнинг энг ёш вакилларидан бўлган Саидакбархон Акбаровнинг таклифини қўллаб-қувватладилар.

    Бошқа янгиликлар