Ўрмон – ҳар қайси давлатнинг умуммиллий бойлиги саналади. У нафосат, кўркамлик, саломатлик гарови, соф ҳаво манбаи сифатида ҳудудларда экологик вазиятни яхшилаш, биохилма-хилликни сақлаб қолиш учун хизмат қилади.
БМТнинг Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти (ФАО), Мўғулистон атроф-муҳит ва туризм вазирлиги, Мўғул қишлоқ хўжалиги ҳамкорлик ташкилоти миллий ассоциацияси ва Чехия Республикасининг Улан-Батордаги элчихонаси, Чехия Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳамда ўрмон менежменти институти ҳамкорлигида ташкиллаштирилган ушбу ҳафталикда Ўзбекистон Республикаси Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси делегацияси ҳам иштирок этмоқда.
Иштирокчилар очиқ табиат қўйнида халқаро андозаларга мос тажрибалар билан ўртоқлашишмоқда, ҳудудларнинг ўрмон хўжалиги шароитларини ҳисобга олиб, ўрмончилик бўйича мавжуд қонунчиликни янада такомиллаштириш, табиатни асраб-авайлаш ҳамда аҳолининг экологик саводхонлигини ошириш бўйича ўзаро фикр алмашмоқдалар.

Сайёрамизда фаол ва соғлом турмуш тарзи учун зарур бўладиган юқори сифатли ва хавфсиз маҳсулотлар етиштириш, табиий, хусусан, ер, сув, ҳаво, иқлим ва генетик ресурсларни барқарор бошқариш, улардан самарали фойдаланиш каби муҳим масалалар юзасидан тажриба орттирмоқдалар.
Улан-Батор шаҳрида ўтказилаётган ушбу ҳафталик 15 сентябрга қадар давом этади.






