Маълумки, ўтган ҳафта бошидан буён ижтимоий тармоқларда Тошкент метрополитенининг Чилонзор йўналишидаги “Халқлар дўстлиги” ва “Пахтакор” бекатлари оралиғида поезд ҳаракати секинлашиши юзасидан муҳокамалар фаоллашган.
Тошкент шаҳар ҳокимлиги матбуот хизматининг хабарларига кўра, мазкур масалага ойдинлик киритиш мақсадида, “Toshkentmetropoliteni” ДУК транспорт хизмати раҳбари Султон Қодиров билан боғланилган. С.Қодиров бекатлар оралиғида техник ишлар амалга оширилаётгани ва ҳаракат белгиланган регламент асосида олиб борилаётганини маълум қилди. Ушбу жараён 5 кундан 10 кунгача давом этади.
Бу борада ҳокимлик йўловчиларни ҳеч қандай ташвишланарли ҳолатларга тушмасликка чақирди.






