АсосийJamiyat

Ўзбекистон ТИВ Бангкокда ушлаб турилган 4 нафар фуқаро масаласига ўз муносабатини билдирди

'Ўзбекистон ТИВ Бангкокда ушлаб турилган 4 нафар фуқаро масаласига ўз муносабатини билдирди'ning rasmi

Тўрт нафар Ўзбекистон фуқаросининг Таиландга киритилмаганлиги ва уларнинг Бангкок шаҳри аэропортида ушлаб турилганлиги тўғрисида қатор ОАВда чоп этилган мақолалар муносабати билан Ташқи ишлар вазирлиги Консуллик-ҳуқуқий департаменти 2018-йил 7-сентябрь куни фуқаролар Қ.Саъдуллаев, Ж.Қурбонов, А.Иноғомов, А.Абдуллаев мазкур масала юзасидан Ўзбекистоннинг Бангкок шаҳридаги Бош консулхонасига мурожаат қилганини хабар беради.

Шу куннинг ўзида вазиятни воқеа жойининг ўзида ўрганиш ва зарурат бўлса консуллик-ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш учун Бош консулхона ходими Бангкок шаҳри аэропортига борди. Таиланд иммиграция хизмати бўлинмасининг расмий маълумотларига кўра, мазкур фуқароларнинг мамлакатга киришларига рад жавоби берилишига улар томонидан ташриф мақсади, яшаш жойи тўғрисида тақдим этилган маълумотларнинг шубҳа туғдиргани сабаб бўлган.

Ҳозирги вақтда Бош консулхона Ўзбекистон фуқароларини навбатдаги авиарейс билан мамлакатимизга қайтариш учун Таиланд тегишли ҳокимият органлари ва «Ўзбекистон ҳаво йўллари» авиакомпанияси ваколатхонаси билан доимий алоқада бўлиб турибди.

    Бошқа янгиликлар