АсосийDunyo

Абхазия бош вазири Геннадий Гагулия ЙТҲ да ҳалок бўлди

'Абхазия бош вазири Геннадий Гагулия ЙТҲ да ҳалок бўлди'ning rasmi

Абхазия бош вазири Геннадий Гагулия 8 сентябрь куни тунда Мюссер пости жойлашган ҳудудда содир бўлган ЙТҲ да ҳалок бўлди, деб хабар берди РИА Новости нашри.

Геннадий Леонидович Гагулия касалхонага олиб кетилаётганда тирик бўлган. ЙТҲ оқибатида тўрт киши жабрланган. Сочи аэропортидан чиққан ҳукумат кортежи Абхазия томон йўлга чиққан.

ЙТҲ га ВАЗ автомобили ҳайдовчиси Хажарат Тарсманнинг гиёҳвандлик моддаси таъсиридалиги сабаб бўлган. 60 ёшли Геннадий Гагулия касалхонада оламдан ўтган.

    Бошқа янгиликлар